Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Бош вазир Мирзиёев болалар меҳнатидан фойдаланганни жазоламоқчи

Бош вазир Мирзиёев болалар меҳнатидан фойдаланганни жазоламоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
28 июль куни оқшомда мамлакат бўйлаб ўтказилган селектр мажлисида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев бу йилги пахта йиғим-теримида мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари меҳнатидан бутунлай воз кечилиши ҳақида гапирди. Унинг таъкидича, бу йилги мавсумда болалар меҳнатига умуман йўл қўйилмайди ва етиштирилган ҳосил фақат бюджет муассасалари ҳамда жамоаларнинг меҳнати ҳисобига йиғиштириб олинади. “Бош вазир жуда дарғазаб оҳангда вилоят ва туман ҳокимлари, шунингдек, ҳукумат томонидан жойларга тайинланган муваққат вакилларга: “Ҳар биттанг болалар меҳнати учун калланг билан жавоб берасан. Ҳозирдан жамоаларни йиғиб, пахтани терадиган фуқароларни рўйхатга олинглар ва байрамгача масалани ҳал қилинглар. Агар далада бирорта бола кўрсам, қаттиқ жазоланасизлар” деб, масалани кўндаланг қўйди” дейди мажлис иштирокчиларидан бири. Селектр мажлиси иштирокчисига кўра, мажлисда бу йил пахта ҳосили мўл бўлиши, бунга барча шароитларнинг етарли экани гапирилган. Хусусан, жойлардаги ҳокимларнинг ҳукумат раҳбарига ҳисоб беришча, ҳар бир туп ғўзада ҳозирданоқ 20-30 тадан кўсак бор, айни пайтда жанубий ҳудудларда ғўзаларни чилпиш (чеканка) ишлари бошланган. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларининг доимий равишда болалар меҳнатидан фойдаланишни рад қилган ҳолларида уларнинг экспулатацияси билан шуғулланиб келганларини айтишади.
Мой аккаунт