Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма беришни тугатди

Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма беришни тугатдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида судья Зафар Нурматов раислигида 29 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор Равшан Салаев ҳамда Шавкатжон Оллоёровлар устидан маҳкама давом этди. Абдуллаев суддаги кўрсатмасини тугатди 29 март куни Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев 7 март кунидан бошлаб¸ 15-26-27-28 март кунги суд мажлисларида давом эттирган кўрсатмасини тугаллади. Мазкур жараëннинг ҳозиргача ўтказилган барча мажлисида қатнашган ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновнинг 29 март куни Озодликка билдиришича¸ айбланувчи Абдуллаев ўз кўрсатмасини: “Менда давлатни тўнтариш нияти бўлмаган. Журналист сифатида ўзим билган нарсаларни бошқалар ҳам билсин¸ деган мақсадда мақолалар ëздим. Агар мен бу мақолаларни ўз тахаллусим билан ëзганимда¸ биринчи мақоламдан кейин ҳибсга олинар эдим ва бошқа юздан ошиқ мақола ëзилмай қолган бўлар эди. Мақолалардаги ноаниқлик ва ҳақорат аломатлари учун қонун олдида жавоб беришга тайëрман”¸ дея якунлаган.
Мой аккаунт