Бегона-7: "Бирлик"ни ҳам "Эрк"ни ҳам ўзбек адиблари тузган эди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Таниқли сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ “Бегона” фильмининг 7-қисмида 80-йилларнинг оҳирида Ўзбекистонда халқ иродаси билан совет тузумига қарши миллий мухолифат ташкил бўлгани ва унинг етакчилари айнан ёзувчи адиблар ва шоирлар бўлгани ҳақида гапиради.
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади.
Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бу фильм ўзбек ёзувчиси ва драматурги, мухлисларига “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Оқ бино оқшомлари” фильми ва “Бу кунлар” романи билан танилган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) лойиҳаси асосида тайёрланди.