Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Азимжон Асқаров устидан ҳукм кучда қолдирилди

Азимжон Асқаров устидан ҳукм кучда қолдирилдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Қирғизистоннинг Чуй вилоят суди умрбод қамоқ жазосини ўтаётган журналист ва инсон ҳақлари фаоли Азимжон Асқаровга нисбатан ҳукмни ўз кучида қолдирган. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳукм эълон қилиниши ортидан Азимжон Асқаров "очлик эълон қиламан" дея бақиришга улгурган, холос. Милиция ходимлари уни тезда маҳкама залидан олиб чиқиб кетишган. 65 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йил июнидаги этник зўравонликлар ва милиция ходимининг ўлимида айбланади. Азимжон Асқаров ҳодисалар вақтида зўравонликлар, жумладан, ўз қишлоғидаги уйларнинг ёқиб юборилганини видеога олиб, интернетда чоп этиши ортидан ҳибсга олинган. Қирғизистоннинг барча маҳкама инстанциялари Асқаровни айбдор, деб топган. Азимжон Асқаров сўнгги ҳукм устидан Қирғизистон олий судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Ўтган йил апрелида БМТ Инсон ҳақлари қўмитаси Асқаров ноқонуний ҳибсга олингани ва қийноққа солинганини айтиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилганди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Мой аккаунт