Андижонлик тадбиркор ҳокимга қип-яланғоч ечиниш билан норозилик билдирди
У вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
12 март куни Андижон вилоят, Асака туман марказидаги Нажмиддин Кубро кўчасида жойлашган Paynet будкасини бузиш талаби билан Асака шаҳар ҳокими келган пайтда дўконча эгаси бизнесини сақлаб қолиш учун норозилик тариқасида қип-яланғоч бўлиб ечиниб¸ йўлга ëтиб олди.
Воқеа гувоҳларидан бири бу ҳақда Озодликка хабар қиларкан, дўкончининг Ўзбекистонда ҳозирча кўз кўриб, қулоқ эшитмаган норозилик акцияси акс этган суратни ҳам жўнатди.
Шундай воқеа содир бўлгани ва суратнинг ҳақиқийлигини маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ тизимида ишловчи бир-биридан мустақил мулозимлар тасдиқлади.
Асака шаҳар ҳокими Хурсандбек Йўлдошев Озодлик билан суҳбатда¸ шаҳарда ноқонуний қурилишларни бузиш жараëни бораëтганини эътироф этгани ҳолда¸ бундай воқеа бўлганини инкор этишга уринди.
Маҳаллий ҳуқуқ тизими мулозими¸ Нажмиддин Кубро кўчасидаги бу воқеанинг ички ишларда рўйхатга олинмагани¸ будка эгасининг бу ҳаракатидан довдираб қолган ҳокимият расмийлари норозиликни босди-босди қилаëтганини билдирди.
Озодлик ҳозирча будка эгасининг ўзи билан боғланишга муваффақ бўлмади.
Норозилик акцияси
12 март куни Асака марказидаги Нажмиддин Кубро кўчасида содир бўлган ғайриоддий воқеа ҳақида Озодликка хабар берган маҳаллий тадбиркор¸ уни оиласини боқиш учун эртаю кеч ишлаëтган кичик тадбиркорнинг ҳокимият тазйиқига норозилиги деб атади:
“Ўша куни Асака шаҳар ҳокими Хурсанд ҳожи, ерда ёткан аканинг Пайнет (Paynet) будкасини олдираман¸ деб келган маҳал шу ҳолат бўлган. Бу йигит руҳан соғлом¸ ҳокимга сен будкамни буздириб мени “ечинтирмоқчи” бўлсанг¸ мана мен ўзим ҳамманинг олдида ечиниб қўяқоламан”¸ демоқчи бўлганда!”