Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими сўнгги огоҳлантириш олди

Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими сўнгги огоҳлантириш олдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Маҳаллий ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўқитувчиларни "шакал, тварь, ифлос, ҳаром, ҳайвон" каби сўзлар билан ҳақорат қилгани учун фуқаролик суди томонидан 5 миллион сўмга жарима қилинган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов томонидан сўнгги бор огоҳлантирилди. Бу гал Дилмурод Раҳматуллаев Бош вазир томонидан ўқитувчиларни дарсдан қолдириб, мажбурий ишлатишда ва ўқитувчиларга ўз ёнларидан гул сотиб олишга мажбурлаганликда айбланди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган. Озодлик ўтган йилнинг 21 ноябрида пахтага кам одам чиқарган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг коллеж ва академик лицейларнинг аёлу эркак директорларини таҳқирлаб, “ҳайвон”, “шакал”, “эшак”, “падарингга лаънат” каби таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди.
Мой аккаунт