Friday, 19 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

АҚШ Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилган айрим мамлакатларга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи

АҚШ Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилган айрим мамлакатларга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
АҚШ Сенати президентга Россиянинг санкцияга тушган мудофаа компанияларидан қурол-яроғ сотиб олган, аммо Вашингтон билан қалин муносабатлар ўрнатишга интилаётган мамлакатларни жаримага тортмаслик ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Сенатда 87 та ёқлаб ва 10 та қарши овоз берилган қонун лойиҳаси Оқ Уйга юборилди. Ўтган ҳафтада Вакиллар палатаси қабул қилган қонун лойиҳасини Доналд Трапм имзолаши кутилмоқда. АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис Россия билан боғлиқ санкцияларни бекор қилиш учун парламентга сўров киритди. Айни сўров мудофаа бўйича кенг қамровли қонун лойиҳасининг бир қисми сифатида тасдиқланди. Ушбу қонунда Россия билан ўтмишдаги муносабатлари қалин бўлган, аммо айни дамда “унинг орбитасидан чиқиб кетишга ҳаракат қилаётган” Ҳиндистон сингари мамлакатларга ёрдам бериш мўлжалланмоқда. Мэттис ўтган ойда Конгрессга ёзган хатида ушбу қонундан йирик қурол-яроғ экспортёрларидан бири бўлган Россияга манфаат етмаслигини баён қилди. Унинг таъкидлашича, “қонундан фақат АҚШ ва у билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга интилаётган мамлакатлар фойда кўради”.
Мой аккаунт