Monday, 15 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

Акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдирган шахс милицияга таслим бўлди

Акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдирган шахс милицияга таслим бўлдиУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Самарқандда уй устида талашиб акаси ва янгасини чопиб ўлдирганликда гумон қилинаётган 46 ёшли Бахтиёр Шукуров қотиллик рўй берганидан икки ҳафта ўтиб 29 март куни ўз ихтиёри билан милицияга таслим бўлди. Марҳум эр-хотиннинг қариндоши Озодликка билдирган ушбу маълумотни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари тасдиқлади. 14 март куни Каттақўрғон туман маркази - Пайшанба шаҳарчаси, Кумуштола кўчасидаги хонадонда рафиқаси ва 8 ёшли ўғли билан яшаган Бахтиёр Шукуров отасидан мерос қолган уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келган 58 ёшли акаси Абдуқаҳҳор ва 55 ёшли янгаси Мақсудани болта билан чопиб ўлдиргани, кейин воқеа жойидан ғойиб бўлгани ҳақда Озодлик хабар берган эди. Марҳум эр-хотиннинг исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган қариндоши “қатил амаки”си 29 март оқшомида ўз ихтиёри билан милицияга таслим бўлганини айтди. - Бахтиёр амаким хотини ва ўғлини милицияда тинимсиз сўроқ қилаверишгач, кеча ўз оёғи билан милиция бўлимига кириб борди. Икки ҳафтадан бери милициядан қочиб юрганди. Милиция уни атайлаб қидирмадими ё милициямиз шу қадар заифми, амаким қочиб юраверди. Ҳозир милиция уни ҳибсга олиб, хотини ва 8 ёшли фарзандини қўйиб юборди, - деди қотиллик қурбонларининг қариндоши.
Мой аккаунт