Thursday, 18 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

22 нотариус судланди - улар адлия тизимидан ўзларини оқлашни сўрамоқда

22 нотариус судланди - улар адлия тизимидан ўзларини оқлашни сўрамоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
2016 йилда кетма-кет фирибгарликда айбланиб¸ бир хил ҳукм билан катта миқдордаги жаримага тортилган 22 нафар собиқ давлат нотариуси Ўзбекистон адлия тизимидан оқлов сўрамоқда. Озодлик орқали Ўзбекистон президенти¸ Олий суд ва Бош прокуратурасига мурожаат қилган фарғоналик нотариуслар¸ 2016 йилги жиноят иши ва суд мажлисларини МХХ томонидан уюштирилган "буюртма иш"¸ ўзларини эса "МХХ фитнаси қурбони" деб атайди. Суд томонидан оқланмагунча¸ ўз касбий фаолиятига қайта олмаслигини таъкидлаган фарғоналик нотариуслар иши бўйича ҳозирча на Олий суд ва на Бош прокуратура Озодликка муносабат билдирди. “Нотариуслар қирғини” 2016 йилнинг май-декабрь ойларида Фарғона вилоятида кетма-кет 22 нафар давлат нотариуси ва 50 ка яқин нотариал идора ходимига нисбатан жиноий иш очилиб¸ уларнинг ҳаммаси судга тортилган эди. Бу шахсларнинг барчаси¸ Озодлик гаплашган собиқ нотариусларга кўра¸ ўнта туман ва шаҳар судида ниҳоятда тезлик билан кўриб чиқилган ишлар ниҳоясида бир хил жиноятда айбланиб¸ бир хил ҳукмга лойиқ деб топилган. “Ушбу тергов ҳаракатлари жиноятни очиш эмас, жиноят тўқиб, бўйнига қўйишдан иборат бўлиб, сохта маълумотлар киритиб, бўрттириб, мажбурлаб пул тўлатиш ва охирида 22 та нотариусни аввалдан тайёрлаб қўйилган бир ҳил ҳукм билан айбдор қилишдан иборат бўлди”¸ дейилади Озодликка юборилган мурожаатномада.
Мой аккаунт