Tuesday, 16 September, 2025г.
russian english deutsch french spanish portuguese czech greek georgian chinese japanese korean indonesian turkish thai uzbek

пример: покупка автомобиля в Запорожье

 

13 яшар қиз - Бешариқлик икки тадбиркор вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқда

13 яшар қиз - Бешариқлик икки тадбиркор вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланмоқдаУ вашего броузера проблема в совместимости с HTML5
Фарғона вилояти Бешариқ туман суди айни туманда жойлашган автомбил ювиш шохобчасида вояга етмаган қизни зўрлаш ҳолати юзасидан жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Икки маҳаллий тадбиркор 13 яшар қизнинг номусига тегишда айбланмоқда. Нусхаси Озодликка юборилган айблов хулосасида шунингдек қайд этилишича, “тумандаги автомобил ювиш шохобчаси қизлар билан гуруҳ бўлиб секс қиладиган" фоҳишахонага айлантирилган. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди котибининг Озодликка билдиришича¸ жорий ҳафтада бошланган маҳкама Бешариқ тумани Сирдарë кўчасидаги “Агроинвест” МЧЖга қарашли автомойка биносида 13 яшар қизнинг жорий йил 16 майида икки эркак тарафидан зўрлангани борасидаги гувоҳлик кўрсатмалари ва экспертиза хулосасини эшитган. Суд котибига кўра¸ эҳтиёт чораси сифатида қамоқда қолаëтган икки бешариқлик эркак Ўзбекистон жиноят кодексининг 128-моддаси¸ яъни 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишда айбланмоқда. Жабрланувчининг ҳимоячиси Озодликка тақдим қилган тиббий маълумотномада "Бешариқ тумани Сирдарë кўчасида зўрлангани иддао қилинган 2005 йилнинг 12 февралида туғилган И.Д.нинг қизлик пардаси тўмтоқ жисм ëки таранглашган жинсий олат босими натижасида бутунлай бузилгани" айтилади. Жорий йилнинг 21 майида тузилган суд-тиббий экспертизасининг 44 сонли хулосасида таъкидланишича¸ “ич кийимлар ва тўшакдаги қон ва сперма доғлари таҳлили¸ жабрланувчининг гуруҳ бўлиб зўрланганига далолат бўла олади”.
Мой аккаунт